декабр 11, 2017 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг божхона, чегара ва бошқа маъсул ташкилот мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳларнинг ушбу давлатлар чегара-божхона постлари инфраструктурасиини мустаҳкамлашга қаратилган масалаларда учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматига таяниб Кун.ўз сайти хабар берган.

Ушбу “Йўл харитаси"нинг ҳаётга тадбиқ этилиши Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарада жойлашган ўтказиш пунктларида жисмоний шахсларнинг пиёда ёки шахсий автомобилларидаги ҳаракати, шунингдек, икки қўшни давлат ҳудудларидан ўтувчи юк ташувчи, жумладан, транзит ҳаракатланаётган транспортлар учун ҳам тез ва қулай ҳаракатланишида янада кенг имкониятлар яратади.

Тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан, ўзбек-қозоқ чегараларида жойлашган "халқаро" мақомидаги ҳамда иш ҳажми кенг бўлган ўтказиш пунктларида, 2018-2019 йиллар давомида реконструкция ишлари, катта ҳажмдаги рентген-сканер аппаратлари, радиацион-назорат тизимлари билан жиҳозлаш, видеокузатув тизимини янада яхшилаш, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва юк ташувчи транспортларнинг оғирлигини аниқлайдиган жиҳозларни ўрнатиш назарда тутилган.

Ёрлиқ

Шарҳ