• ОВИР визаси бекор қилинади

Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилади. Ушбу санадан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви талаб этилмайди

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.У.Шариксиевнинг сўзларини келтирган.

Аммо мулозим хорижий паспорт қанча муддатга берилишини айтмаган.

"Хорижга чиқиш визалари сингари умрини мутлақо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқлари бекор қилинди", деган Президент БМТ минбаридан қилган нутқида.

Инсон ҳақлари ташкилотлари Ўзбекистонда совет давридан буён амал қилиб келган чиқиш визасини фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекловчи Конституцияга зид акт, дея қоралаб келганлар.

Уларга кўра, ҳукумат чиқиш визасидан ўзгача фикрдаги инсонларнинг ҳаракатланишини чеклашда фойдаланиб келган.

Янги йил арафасида 6 йиллик тақиқдан сўнг таниқли рассом Вячеслав Охуновга чиқиш визаси берилган.

Ёрлиқ

Январ 03, 2018 10:06 Asia/Tashkent
Шарҳ