2016 йилнинг сӯнгги ойида Президентлик сайлови ӯтказилиб, янги Президент сайланган Ӯзбекистон республикаси 2017 йилга янги президент, янги ички ва ташқи сиёсат, янги орзу-умидлар билан кириб келди.

Чорак аср давомида қӯшни мамлакатлар ва дунё учун ёпиқ бӯлган Ӯзбекистон учун янги президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсатлари янгилик эди. У минтақада тинчлик-барқарорлик ҳамда қӯшни мамлакатлар ӯртасида ӯзаро ишонч муҳитини яратиш учун энг аввал Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон билан  муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилди. Қӯшни мамлакатлар ӯртасидаги Каримов даврида йиғиштириб қӯйилган кӯплаб чегара- ӯтиш постлари қайтадан очилиб, халқнинг борди-келдиси  йӯлга қӯйилди.

Ӯтган йилнинг апрел ойида Москвага давлат ташрифини амалга оширган Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорлик, Афғонистонда тинчликни сақлаш масалалари муҳокама қилинган.

Икки давлат раҳбарларининг қўшма баёноти, Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Ӯзбекистон президентининг Туркияга сафари тарихий аҳамият касб этди.  Мирзиёев ва Эрдўғон музокаралар ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтганини, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги узоқ истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Ўзбекистон Туркияга кенг турдаги саноат маҳсулотлари, трансформаторлар, кабель ўтказгичлар ва бошқа электротехника товарлари, полимерлар, мис ва мис маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава, мева-сабзавот, қайта ишланган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиши мумкин. Шу мақсадда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Туркия ҳукуматлараро комиссияси мажлисларини мунтазам йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, энг аввало, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида минерал ва хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш рағбатлантирилади.

  Энергетика ва фойдали қазилмалар, жумладан, қайта тикланадиган энергия, энергияни тежаш ва углеводородлар соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш қўллаб-қувватланди. Транспорт ва логистика соҳасида икки давлатни бир-бири билан боғлайдиган транспорт йўлакларини кенгайтириш савдо-иқтисодий алоқалар ривожида муҳим омил бўлиши қайд этилди.

 Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида 3,5 млрд. доллар ҳажмидаги 35 та лойиҳа имзоланди.

Ӯтган йил давомида президент Мирзиёевнинг юритган сиёсати туфайли матбуот бир оз эркинлаша бошлади, одамлар ижтимоий тармоқларда ӯз фикрини ҳадиксирамайроқ айтадиган бӯлишди.

Қамоқхоналарда қийноқлар мавжудлиги эътироф этилди ва унга қарши чоралар кӯрилмоқда, минглаб бегуноҳ кишиларнинг исми тиркалган қора руйхат қисқартирилди. Вилоятлар ӯртасидаги текширув постлари олиб ташланди,

Бир йил давомида  Ӯзбекистоннинг  ички ва ташқи сиёсатида қӯлга киритилган муваффақият ва йӯл қӯйилган камчиликлар дунёнинг кӯплаб халқаро ташкилотлари ва ОАВ томонидан таҳлил қилинди.

Жумладан, BBC uzbek радиоси президент Мирзиёевнинг бир йиллик фаолиятини таҳлил қилиб,  Президент қуйидаги муаммоларни ҳал қилолмаганини санаб ӯтади:

1. Коррупция тугатилмади. Биронта мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилмади.

2. Мажбурий меҳнат тугатилмади. Бюджет ишчилари ва талабалар пахтага мажбуран олиб чиқилди.

3.. Электр ва газ таъминотидаги узилишлар тўхтамади. Қишни кўплар яна кўмир ва ўтин билан ўтказмоқда.

4. Гулнора Каримова жазоланмади. Унга боғлиқ юз миллионлаб доллар хорижда қолмоқда.

5. Миллий Хавфсизлик Хизмати ислоҳ қилинмади. МХХ бутун жамиятни назорат қилмоқда.

Аммо инсоф билан айтганда чорак асрлик турғунлик қаъридаги Ӯзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бир йил давомида улкан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий  ислоҳотлар ӯтказди. Бу ислоҳотлар Ӯзбекистоннинг келажагига умид бағишлайди.

 

Ёрлиқ

Январ 03, 2018 13:55 Asia/Tashkent
Шарҳ