• Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банкининг Ўзбекистонда хусусий сектор фаолиятини ўрганаётган махсус гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Кун.уз сайтига кўра, суҳбат аввалида меҳмонлар Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Жумладан, халқаро вакилларга бир муддат аввал фаолиятини бошлаган Мирзо Улуғбек Инновация маркази ҳамда режалари тўғрисида маълумот берилди.

Жаҳон банки мутахассислари эътиборига Инновация маркази фаолияти доирасида Ўзбекистонга сармоя киритиш ҳамда «ноу-хау»ларни, сармоядорлар капитали учун қулай экотизим яратишга хизмат қиладиган зарур технология, тажриба ва кўникмаларни жорий қилиш ҳамда IT-стартапларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш ғояси ҳавола қилинди.

Январ 13, 2018 10:56 Asia/Tashkent
Шарҳ