• Тошкентда қалбаки пул ясовчи банда қўлга олинди
    Тошкентда қалбаки пул ясовчи банда қўлга олинди

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, жиноий гурҳ феврал ойининг бошида тил бириктириб 100дона қалбаки 50 минг сўмлик қоғоз пуллан ясаган. Қалбаки пулларнинг умумий қиймати 5 миллион сўмни ташкил қилган.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқини сақлаш органлари Тошкентда бир гуруҳ қалбаки пул ясовчиларни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

Тўрт кишидан иборат гуруҳга— Баходир Исроилов, Фуркат Азизлархўжаев, Дилшод Қиличев ва Шахбоз Исхаковлар кирган.

“Жиноятчилар ўз эҳтиёжларига 3,6 миллион сўм пул харажат қилишга улгуришган. Еттинчи феврал куни гуруҳ аъзолари Яшнобод туманидаги магазинлардан бирида маҳсулот харид қилмоқчи бўлишганда жиноят устида қўлга олинган. Уларнинг ёнидан 1,4 миллион сўм қалбаки пул топилган”, — дейилган Тошкент шаҳар ИИБ хабарида.

Айни дамда, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

феврал 08, 2018 13:14 Asia/Tashkent
Шарҳ