• Ўзбекистондан Қирғизистонга юкларни ташиш тарифлари пасайтирилди
    Ўзбекистондан Қирғизистонга юкларни ташиш тарифлари пасайтирилди

Эришилган келишувга мувофиқ, барча турдаги юкларни ташиш учун 0,80, 300 минг тоннадан ошувчи барча юклар учун 0,80 ўрнига 0,70 миқдоридаги арзонлаштирувчи коэффициентлар белгиланди.

2018 йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган даврда Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон темир йўллари жанубий бўлинмаси йўналишида ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланувчи барча турдаги юкларни транзит йўналишида ташиш бўйича МДҲ давлатлари темир йўллари тариф сиёсати амалдаги ставкаларига арзонлаштирувчи коэффициентлар белгиланди. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентда 2017 йилнинг 25—26 декабрь кунлари икки томонлама форматда ўтказилган учрашувда барча турдаги ташилувчи юклар, жумладан Ўзбекистон темир йўллари томонидан нефть ташувчи юкларни Қирғизистон жанубига ва қарама-қарши йўналишда транзит бўйича ташишга сезиларли чегирмалар тақдим этиш масаласи ижобий ҳал этилганлиги таъкидланди.

Эришилган келишувга мувофиқ, барча турдаги юкларни ташиш учун 0,80, 300 минг тоннадан ошувчи барча юклар учун 0,80 ўрнига 0,70 миқдоридаги арзонлаштирувчи коэффициентлар белгиланди.

феврал 09, 2018 19:40 Asia/Tashkent
Шарҳ