• Ёзувчи ва драматург Тӯра Мирзо Жабборовдан Лола Тиллаева Каримовага очиқ хат

Лолахоним Исломовна Президентнинг тўйларни ихчамлаштириш тўғрисидаги Қарорига эътироз билдирибдилар.

Эрталабдан асабим қақшаб кетди.

“Мен нима дейману қўбизим нима дейди” деган гап тўғри экан. Бир сиқимдан ҳам кам бойлар керак бўлса Ойда тўй қилиши мумкин.

Масалан, Сиз АҚШда бир актриса билан кечки тамадди учун 270 миллион доллар сарфлайсиз. Чунки отангиз чорак аср ўз маҳрига тушган юртни кафангадо қилиб кетди.

Янги раҳбар ўзи чангга ботиб, уйқусиз ўлкани кезиб, кўзи тугул билаги ҳам йиғлаб ҳақиқий аҳволдан сочлари тикка бўлиб, дунёнинг энг катта ер ости бойликларига эгаю Ер куррсасининг 200 давлатининг барчасида мардикорлик қаттиқ нонини тишлаганидан тиши чинган мазлум элни ўйлаб шундай қарорга келди.

Агар Сизда тариқдек инсоф бўлса, опангиз, ўзингиз ва қариндошларингиз ўмарган бойликларни ўз эгаларига топширсангиз, Оллоҳга хуш ёққан иш қилган бўлардингиз.

Отангизнинг халқни тўнаш сиёсати туфайли кейинги икки ой ичида 52 қўшув 7 ўзбек ёниб кетди.

Бунинг ҳаммаси яратган томонидан хатланиб боради. Ўзингизнинг АҚШдаги 4 ҳовлингиз ёниб кетди. Агар ичида бўлганингизда нима бўларди?

Янги Президентга ғилдираксиз арава, тиши йўқ омоч, қорни оч халқ, одамларнинг кўз-кўзларига қарсиллаб кириб, чиқиш дарвозасини ёпган мусибат мерос бўлиб қолди…

Ёрлиқ

март 07, 2018 10:16 Asia/Tashkent
Шарҳ