• Қодировнинг ўғли қидирувга
    Қодировнинг ўғли қидирувга

Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилди. ИИВ расмий сайтида бу борада тегишли маълумот берилган.

Қайд этилишича, 1979 йилнинг 21 апрель куни туғилган А.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми А-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик), 165-моддаси 3-қисми А-банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик), 168-моддаси 3-қисми А-банди (кўп миқдордаги фирибгарлик), 168-моддаси 4-қисми А-бандида (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида («Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик») ушланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Ёрлиқ

март 07, 2018 13:34 Asia/Tashkent
Шарҳ