Ўзбекистон давлати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонда диний эркинликнинг поймол этилиши хусусида билдирган ҳисоботини ёлғон дея маълум қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ўзбекистон давлатининг БМТ инсон ҳуқуқларининг махсус ҳисоботини танқид қилиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

         Ўзбекистон давлати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонда диний эркинликнинг поймол этилиши хусусида билдирган ҳисоботини ёлғон дея маълум қилди. Ўзбекистон давлати Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистондаги диний эркинликнинг бузилиши ҳақидаги иддаоларини инкор этди ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистон юзасидан инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботининг 29 та ҳолатини асоссиз ва нотўғри деб таъкидлади. Ўзбекистон давлатининг баёнотида БМТ инсон ҳуқуқларининг комиссиясида Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга нисбатан айбловларига Тошкентнинг тегишли жавоб қайтарилиши ишора қилинган бўлиб шундай  қайд этилганки, БМТ инсон ҳуқуқларининг ҳисоботи ўз масъулияти доирасидан четга чиққан. Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича масъули январ ойида инсон ҳуқуқлари кенгашидаги чиқишида Ўзбекистонни диний камчиликларни ташкил этувчиларнинг эркинликлари пойпол этилияпти деб айблаб чиққан эди.

     БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг ҳисоботи нашр этилмасдан олдинроқ, Америка ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўзининг йил якунига бағишланган ҳисоботида ўз ташвишини билдириб, Ўзбекистонни диний эркинликлар чекланган 10 та мамлакат қаторига қўшиб қўйди. Мухбирларни ҳимоя қиладиган халқаро комитет ҳам Ўзбекистонни Эритрея, Озарбайжон, Миср ва Саудия арабистони сингари давлатлар билан таққослаган. Ушбу мамлакатларда инсон ҳуқуқларига амал қилиш учун ҳеч қандай тартиб ва интизом мавжуд эмас деб қайд этилган. Ушбу масалалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Тошкент давлати дунё мамлакатлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ҳамжамиятлар билан алоқаларини оддийлаштириш учун кўплаб ишларни амалга оширига тўғри келади. Халқаро ташкилотлар ва АҚШ давлатининг Ўзбекистонда диний ва ижтимоий ҳамда сиёсий эркинликларнинг бузилишига доир айбловлари, ғаразли ва айрим сиёсий мақсадларни кўзлаб тақдим этилган бўлишига қарамай, шубҳасизки, ушбу ҳисоботларнинг нашр этилиши мазкур минтақа давлатларини ушбу муаммоларга янада жиддийроқ ёндашиб, эътибор қаратишларига туртки беради.

     Шу билан бирга шуни ҳам айтиш жоизки, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Америка қўшма штатларининг Тошкент давлатига қарши инсон ҳуқуқлари бўйича кескин айбловларига оид ҳисоботлари эълон қилинишидан олдинроқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ фуқаро диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилган эди.  Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ташкилотининг Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари бўйича мудири Ҳив Овилямсон Ўзбекистон президенти томонидан 16 мингдан кўпроқ Ўзбекистон фуқароларининг махсус қора рўйхатдан чиқарилганига муносабат билдириб шундай айтдики, ушбу ташкилот Тошкент давлатининг инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилган қарорини ижобий қарши олиб, ушбу чораларни юқори баҳолайди ва ушбу ташкилотнинг устувор вазифаси Ўзбекистонда сиёсий ва диний маҳбусларнинг озодлигидир. Америка ташқи ишлар вазирлигининг ўтган ойда Ўзбекистон ҳақида тақдим этган ҳисоботига Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдириб, АҚШнинг Ўзбекистондаги диний эркинликнинг поймол этилиши тўғрисидаги ҳисоботи ғаразли мақсадларни кўзлаган деб таъкидлади.

      Диний идорага кўра, ушбу ҳужжат ҳозирги шароитдаги реал воқеъликларга тўғри келмайди. Афсусланарли томони шундаки, америкалик мутахассислар Ўзбекистондаги диний вазият хусусида асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ бўлган номаълум манбаларга таяниб ҳисобот тайёрлашган. Ўтган йилнинг октябр ойида БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Тошкентда матбуот анжумани ташкил қилган, ўз танишувларига доир дастлабки хулосаларини билдирган. 2017 йил 2 октябрдан 12 октябргача Ўзбекистонда бўлган Аҳмад Шаҳид 12 октябрь куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда “фуқаролар дин ҳақида фикрларини изҳор қилишда ёки эътиқодидан келиб чиқувчи диний амалларини эркин бажаришда айрим чекловларга учрамоқда. Баъзан бу борада ўзини-ўзи цензура қилиш ҳолатлари ҳам кўзга ташланади”¸ дея баëнот берган эди. Ўзбекистонга 10 кунлик сафари пайти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси турли вазирликлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашган. У турли диний ва миллий жамоалар раҳбарлари, маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ноҳукумат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Аҳмад Шаҳид бир неча жазони ижро этиш муассасаси, жумладан, Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасига ҳам борган. БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачисининг дастлабки хулосаларига кўра, "Ўзбекистон Конституциясида дин ёки эътиқод эркинлиги кафолатланган бўлса ҳам, амалда хавфсизликни эркинликдан устун қўйиб, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд назорат қилинмоқда. Ҳукумат танлаган ёндашув эркинликдан кўра кўпроқ тоқатлиликни тарғиб этишни кўзлайди. Дин ёки эътиқод эркинлигини тушуниш чеклангандир ва бу барча даражаларда ҳам диний ва ҳам диний эркинликлар борасида саводхонликни оширишни талаб қилади".

      "Ўзбекистон гарчи дунёвий давлат эканини таъкидласа-да, мамлакатда виждон, фикр, эътиқод ва дин эркинлиги ҳаддан ортиқ тартибга солинади. Диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритса, ноқонуний ҳисобланади. Ҳукумат ҳар қандай диний ҳаракатларга нисбатан ҳушёр туришга мойил", деб айтган Тошкентдаги матбуот анжуманидаги чиқишида БМТ маърузачиси. Айни пайтда Аҳмад Шаҳид Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳукумат бошлаган ислоҳотлар юқорида тилга олинган муаммоларни ҳал этишига умид билдирган. БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонда диний саводхонликни ошириш йўлидаги ишларни, жумладан Шавкат Мирзиёев илгари сурган "Жаҳолатга қарши маърифат" ташаббусини юқори баҳолаган. Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда охирги ойларда 16 мингдан кўпроқ диний айбловлар асосида айбланган фуқаролар махсус рўйхатлардан ўчирилганини олқишлаган. Янги ўзгаришлар очиқ, шаффоф, ҳисобдор, мазмунга эга бўлишни талаб этишини эслатган БМТ маърузачиси нафақат янги қонунлар қабул қилиниши, балки институтционал ислоҳотлар ўтказилиши лозим, деган маслаҳатларни берган. Аҳмад Шаҳид ўшанда ўзининг Ўзбекистонга сафари асосидаги ҳисоботини 2018 йил март ойида эълон қилинишини билдирган эди.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.   Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

март 08, 2018 12:18 Asia/Tashkent
Шарҳ