• 2019 йил 1 январидан сўнг эски паспортда хорижга чиқиш мумкинми?
    2019 йил 1 январидан сўнг эски паспортда хорижга чиқиш мумкинми?

2019 йил 1 январидан ўзбекистонликлар чет мамлакатларга чиқишлари учун хорижий паспорт олишлари талаб этилади. Хўш, бу вақтга келиб, хорижий паспорт олмаган фуқаро чет элга чиқмоқчи бўлса қандай йўл тутади? KUN.UZ мухбирининг шу ва бошқа саволларига ХПК сессиясида ойдинлик киритилди. 

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорисқиев 2019 йил 1 январь куни хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ҳозирги биометрик паспортларида муддати ўтмаган стикерлари бўлса, хорижга чиқишлари мумкинлигини билдирди.

 “Башарти 2019 йил 1-2 январда хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликда янги хорижга чиқиш паспорти бўлмаса, у ҳозирги биометрик паспорт билан, муддати ўтмаган стикери бўлса, Ўзбекистондан чиқа олади. Чунки, ҳозирги биометрик паспортимиз ҳам халқаро андозаларга тўла жавоб беради”, - Бадриддин Шорисқиев.

 KUN.UZ мухбирининг “уюшмаган ёшлар” иборасининг ҳуқуқий изоҳи борми, деган саволига ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Дилшод Акрамов жавоб берди.

март 08, 2018 13:21 Asia/Tashkent
Шарҳ