апрел 07, 2018 09:50 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳар ҳокими
    Тошкент шаҳар ҳокими

Чет эллик ходим Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлди

Спутник.ру сайтига кўра, Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси бўлди, у мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди. Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мерияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди.

IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида ITни ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.

Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ