• Мирзиёев ва Трамп
    Мирзиёев ва Трамп

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Давлат раҳбарлари ёпиқ эшиклар ортида суҳбатни давом эттиришди.

 Учрашувда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва Афғонистон масаласи бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.

The Associated Press нашри Ўзбекистонда 
АҚШ ҳарбий базаси бўлганини, аммо инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилганидан кейин ҳарбий ҳамкорлик тўхтатилганини эслатиб ўтган. Хабарда, Ўзбекистон ҳамон Афғонистонга юк етказиб беришдаги муҳим нуқта экани қайд этилган. 

"Президент Дональд Трамп терроризмга қарши курашишда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон билан азалий шериклигини қайд этиб ўтди. 2001 йил 11 сентябрдаги мудҳиш воқеалардан сўнг Ўзбекистон АҚШга ўта муҳим логистик имкониятни тақдим этганлиги ҳамда "Ал-Қоида" террорчиларини Афғонистондан сиқиб чиқаришда кўмак кўрсатганлигини таъкидлади", — дейилган ТИВ хабарида.

Шавкат Мирзиёев ташриф давомида АҚШ президентининг Жанубий Осиё бўйича стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, масъулиятни тақсимлаш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, Афғонистонда барқарорликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббуслари муҳокама этилди.

 

Ёрлиқ

май 17, 2018 19:17 Asia/Tashkent
Шарҳ