• Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев президенти Дональд Трамп таклифига кўра 15-17 май кунлари АҚШга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.

Ушбу ташриф доирасида 4,8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.

Ёрлиқ

май 17, 2018 19:38 Asia/Tashkent
Шарҳ