• Туғилган кунини қамоқда ўтказган Гулнора Каримовани кимлар табриклади?

Ўзбек шоу-бизнес юлдузлари айни дамда Тошкентдан 3 соатлик масофадаги қамоқхонада сақланаётган Гулнора Каримовани туғилган куни билан табриклади. Каримова 8 июль куни 46 ёшга тўлган. У Ўзбекистонда бир қатор жиноятларни содир қилишда айбланиб 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Даврон Кобулов, Жаҳонгир Позилжонов ва актриса Ҳалима Ибрагимовалар Каримовани Instagramда табриклаган.

"Миллион" жамоаси раҳбари Даврон Кобулов ва актриса Ҳалима Ибрагимовалар табрик остидаги изоҳ ёзиш функциясини ўчириб қўйган.

Жиноий гуруҳ тузиш, ўғрилик, пул ундириш каби жиноятларда айбланган Ислом Каримовнинг тўнғич қизи 5 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Июн ойи охирида Ўзбекистонда бўлган адвокат Грегуар Манжага кўра, Гулнора Каримова апрел ойидаги сўнгги учрашувда дорилар таъсирида диққатини жамлай олмаган.

Адвокат Гулнора Каримова Тошкентдан уч соатлик масофадаги қамоқхонада сақланаётганини айтган.

Олдинроқ Швейцария марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова иштирокидаги ноқонуний пулларни ювиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида музлатилган 702 миллион АҚШ долларини (700 миллион швейцария франки) Ўзбекистонга қайтаришни режалаётгани ҳақида хабар берилганди.

Бу ҳақда Рейтер агентлиги Цюрихда чиқадиган NZZ am Sonntag ҳафталигига таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ўтган ой швейцариялик прокурорлар маблағларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида Женева ҳамда Цюрихдаги ҳисоблардан пулларни мусодара қилишга буйруқ берганлар.

Швейцария бош прокуратураси 2014 йилдан буён Гулнора Каримова ва яна бир неча шерикларини пул ювиш гумонлари билан текшираётганди.

2008 йилдан буён Ўзбекистоннинг БМТ Женева идорасидаги элчиси бўлган Гулнора Каримова 2013 йилда Ўзбекистонга қайтган.

У пул ювиш айбларини рад этган.

Ёрлиқ

июл 11, 2018 10:21 Asia/Tashkent
Шарҳ