• Самарқанд вилояти ҳокими ишдан олинган, унинг ўрнини Эркинжон Турдимов эгаллайди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилган. Бу маълумот «Kun.uz»нинг бир неча манбалари томонидан тасдиқланди.

Унинг ўрнига 2016 йилнинг декабридан буён Сурхондарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг янги ҳокими бўлади.

Ўз навбатида Сурхондарё вилоятига Тошкент вилояти прокурори Баҳодир Пўлатов янги ҳоким этиб тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни интернетда Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу хабарларда ҳокимият раҳбарияти қурилиш компанияларидан қурилиш қилишига рухсат бериш учун пора талаб қилгани айтилганди.

Ҳозирча вилоят раҳбариятидаги ўзгаришлар, хусусан Туробжон Жўраев ҳақида расмий маълумот берилмади.

Ёрлиқ

июл 13, 2018 11:02 Asia/Tashkent
Шарҳ