• Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича рейтингда 85-ўринда жойлашди

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида рўйхатда етакчилик қилмоқда – республика 159 миллиард долларлик ЯИМ кўрсаткичи билан рейтингнинг 55-поғонасидан ўрин олди.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот бўйича иқтисодий рейтингда 85-ўринда жойлашди, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида рўйхатда етакчилик қилмоқда – республика 159 миллиард долларлик ЯИМ кўрсаткичи билан рейтингнинг 55-поғонасидан ўрин олди.

Туркманистон 42,3 миллиард доллар ЯИМ билан 88-, Қирғизистон 7,5 миллиард доллар билан 145-, Тожикистон 7,1 миллиард доллар билан 147-ўринни олди.

Рейтингга жами 200 мамлакат киритилган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан 19,4 триллион доллар ЯИМ билан АҚШ, иккинчи бўлиб Хитой, учинчи – Япония, кейинги ўринларда Германия ва Британия жой олди.

 

Ёрлиқ

июл 13, 2018 19:49 Asia/Tashkent
Шарҳ