• Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳайратон чегарасидаги йўл ёпиб қўйилди
    Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳайратон чегарасидаги йўл ёпиб қўйилди

Афғонистоннинг Фарёб вилояти ҳарбий қўмондонининг қўлга олинишига эътирозлар давом этиши ортидан, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳайратон чегарасидаги йўл ёпиб қўйилди

Афғонистоннинг Фарёб провинциясидаги намойишчилар 18 июль куни Маймана шаҳрида жойлашган ҳукуматга қарашли бир нечта бинолар устидан назоратни қўлга киритганини эълон қилди. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги хабар берди.

Намойишчиларнинг таъкидлашича, улар томонидан талаб этилаётган шартлар бажарилмагунча, ҳукуматга қарши ҳаракатлар давом этаверади. 

Маълум қилинишича, намойишчилар шаҳардаги адлия, суд, қишлоқ хўжалиги, прокуратура бошқармалари биноларини эгаллаб олган. Аммо, ҳукумат расмийлар ушбу вазиятга изоҳ бермаяпти, шунингдек хабарларни тасдиқламаяпти.

Жунбиш ёшлар кенгаши аъзоси Гул Муҳаммад Аркиннинг айтишича, намойишчилар Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан Балхдаги Ҳайратон портига етиб бориши учун фойдаланиладиган логистикани ёпиб қўйишган.

Ушбу намойишлар икки ҳафта аввал Фарёб провинцияси, Қайсар тумани Ички ишлар бошлиғи Низомиддин Қайсарининг қўлга олиниши билан бошланди. Намойишчилар мамлакат биринчи вице-президенти, генерал Абдурашид Дўстумга алоқадор, деб топилган полициячини озод қилинишини талаб қилмоқда.

июл 19, 2018 16:48 Asia/Tashkent
Шарҳ