• Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Марказий Осиёда сув ресурсларидан cамарали ва адолатли фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди. 17 август, жума куни Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ташкил қилган матбуот марказида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг қўшма баёноти трансляцияси бўлиб ўтди, дея хабар беради «Газета.uz».

«Биз Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 мегаватт бўлган икки гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш, шунингдек гидроэлектростанциялар қурилиши тўғрисидаги ҳукуматлараро комиссия доирасида Сарез кўлининг ичимлик сувидан фойдаланиш масаласини ўрганиш ҳақида маълум қилишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

У тожик томонида йирик банклар халқаро стандартларидан ўтган техник-иқтисодий асосларга эга тайёр лойиҳалар мавжудлигини таъкидлади.

«Ўйлайманки, минтақавий ҳамкорлигимизда бу — гидротехник қурилиш лойиҳаси — жуда жиддий масала бўлади. Бир оз вақт ўтади ва биз уларни биргаликда барпо қилиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз», — дея ишонч билдирди Президент.

Ёрлиқ

август 17, 2018 19:36 Asia/Tashkent
Шарҳ