• Абдусалом Азизов
    Абдусалом Азизов

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов АҚШ Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди, деб хабар қилмоқда МВ матбуот хизмати.

18 сентябрь куни мудофаа вазири Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Жейсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияни кутиб олди. 

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш борасида фикрлар алмашилди. 

Суҳбат давомида икки мамлакат орасида ҳар томонлама ва кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантиришда жорий йилнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ҳамкорлиги учун катта ютуқлар заминини яратганини айтиб ўтди. 

Ёрлиқ

сентябр 19, 2018 10:16 Asia/Tashkent
Шарҳ