• Валюта олди-сотдиси билан шуғулланган яна бир уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фуқаро Ш. А. Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиб, “Кураш” ва “Шурик” лақабли шахслар вилоят ҳудудида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганликларини билдиради. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Навоий шаҳри ва Қизилтепа туманида бўлинма ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилиб, Қизилтепа туман “Деҳқон бозори” ҳудудида валюта қимматликлари савдоси билан ноқонуний равишда савдо қилаётган Тойиров Шуҳрат Кураш ўғли ва Ҳамдамов Хуршид Жалолович саккиз минг АҚШ долларининг ҳар бирини саккиз минг сўмдан, жами 64 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ

сентябр 19, 2018 11:01 Asia/Tashkent
Шарҳ