• Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни мамлакатда бўлиб турган Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг етакчи араб жамғармалари делегациясига бошчилик қилаётган Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажарни қабул қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ИТБ гуруҳи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги доирасида   1,9 миллиард долларлик имтиёзли кредит маблағлари жалб этилган бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли тармоқларига оид лойиҳаларни ўз ичига олади.

Ушбу лойиҳалар йўл-транспорт, энергетика ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши, ичимлик суви билан таъминлаш тизимини, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш каби соҳаларни қамраб олган.

Суҳбат чоғида ушбу банк билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Бандар Ҳажар  Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки гуруҳи учун минтақадаги асосий шериклардан бири эканини таъкидлади. 

Меҳмон Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларга юксак баҳо бериб, ИТБ мамлакатимиздаги ислоҳотларга ҳар томонлама кўмакни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини қайд этди.

Ёрлиқ

сентябр 21, 2018 18:11 Asia/Tashkent
Шарҳ