• Мирзиёев
    Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мрзиёев 2030 -йилгача бу мамлакатни глобал инновацион рейтинги бўйича дунёнинг 50 мамлакати рўйхатига киритиш вазифасини қўйган.

Фарғона.ру сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

”ги президент фармонида сўз юритилади. «Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш – Стратегиянинг бош мақсадидир», дейилади фармонда.

Ҳужжатда кўплаб кўрсаткичларнинг мавжуд эмаслиги ва ишлар самарали мувофиқлаштирилмагани сабабли Ўзбекистон сўнгги йилларда нуфузли ва обрўли халқаро тузилмалар томонидан тузиладиган Глобал инновацион индекс рейтингида иштирок этмаётганлиги таъкидланади. Рейтингга кириш Стратегиянинг асосий мақсадларидан биридир.

Ёрлиқ

сентябр 24, 2018 16:36 Asia/Tashkent
Шарҳ