• Қозоғистон ва Ўзбекистон
    Қозоғистон ва Ўзбекистон

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги Баутиржан Конисбаев божхона постида олти километрли фуралар тирбандлиги юзага келган

Фарғона.ру сайтига кўра, икки мамлакат ўртасида савдо айланмасининг кескин ошгани сабаб чегаранинг ўзбек томони куну-тун фаолият юритиб, кунига 100 та ўрнига 150 та юк машиналарини ўтказмоқда. Гул, озиқ-овқат, дори-дармонлар юкланган ўнлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда. Ҳайдовчилар машина кабинасида яшаб, ҳожат учун даштга қатнашга мажбур бўляптилар.

Ҳайдовчилар текширув навбатини бир неча кун кутмоқдалар. Навбатсиз ўтиш учун $300-400 тўлаш керак. «Агар пора бермасанг уч-тўрт кун навбат кутасан. Агар навбатинг келсаям барибир 100 доллар беришга тўғри келади. Масалан, мен саккиз тонна юк олганман. Агар пул бермасам, икки тоннасини ортиқча юк сифатида ёзишади. Бу - жарима дегани», — дея арз қилади ҳайдовчи Гулом Маҳмадали. У Қозоғистонда шундай аҳвол мавжудлиги, Ўзбекистонда тартиб борлигига аниқлик киритди.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 16:40 Asia/Tashkent
Шарҳ