• ўзбекистонлик фуқаролар ватанга қайтарилади
    ўзбекистонлик фуқаролар ватанга қайтарилади

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳорижда оғир ахволда қолган фуқароларни ватанга қайтаришни бошлаган.

"Юртдошларимизнинг 71 кишидан иборат биринчи гуруҳи Москвадан Тошкентга 12 октябрь куни 16.55 ва 22.35 да "Ўзбекистон ҳаво йўллари" қатнови билан етиб келди. Уларни аэропортда қариндошлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов ва бошқа масъул вакиллари кутиб олишди" деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Ҳафизов.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3839-сонли қарори билан ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағларсиз қолган, оғир моддий ахволга учраган фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатиш хисобланади.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 17:49 Asia/Tashkent
Шарҳ