• Кумушхон Файзуллаева
    Кумушхон Файзуллаева

Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди.

Унда Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди.

Кумушхон даст кўтаришда 94 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, умумий ҳисобда эса 218 кг натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 17:58 Asia/Tashkent
Шарҳ