• Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди
    Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди

Тожикистон Республикасига амалга оширган амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги маълум қилди. 

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар муҳокама қилинган.

Бош вазирлар тожик-ўзбек ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Бу, асосан, икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмининг жиддий ўсишига таъсир кўрсатди.

ШҲТ котибиятининг Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи, ШҲТнинг 2017 йилги бюджетини амалга ошириш натижалари бўйича молиявий ҳисоботи ва 2019 йилга бюджет.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар вазирлик ва идораларининг тегишли раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини ҳамда трансчегаравий эпизоотик касалликларни биргаликда олдини олиш ва курашиш соҳасида техник ҳамкорлик бўйича ваколатли идоралар вакиллари ўртасидаги Меморандумни имзоладилар. 

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 19:10 Asia/Tashkent
Шарҳ