• ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди
    ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди

Хорижда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи (жами 71 киши) 12 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг икки (16:55 ва 22:35 даги) рейси билан Москвадан Тошкентга етиб келди.

Газета.уз сайтига кўра, аэропортда уларни қариндошлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев (қуйидаги суратда — ўртада) ва вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентик вакиллари кутиб олган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5—8 сентябрь кунлари Москвада бўлиб ўтган 19-мажлиси давомида Россия ИИВ ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида қолаётган 1500 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишига кўмак кўрсатиш бўйича келишувга эришилганди.

Бундай фуқаролар тоифасига оғир молиявий аҳволда қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш учун маблағи йўқ кишилар киради.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 20:52 Asia/Tashkent
Шарҳ