• Ўзбекистон президенти
    Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Россия томонидан раиси ўринбосари, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди

Ўзбекистон президенти сайтига кўра,  Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

Учрашувда Россия президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи кун тартибидаги иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия президенти Владимир Путин ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 21:04 Asia/Tashkent
Шарҳ