• Тошкент
    Тошкент

Тошкентда 491 та ноқонуний қурилган якка тартибдаги турар жой объектларига мулк ҳуқуқи берилган.

Дарё.уз сайтитга кўра, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 139 та, Шайхонтоҳур туманида 93 та, Юнусобод туманида 87 та, Миробод туманида 43 та, Яшнобод туамнида 42 та, Учтепа туманида 37 та Сергели туманида 26 та, Чилонзор туманида 23 та ноқонуний равишда қурилган якка тартибдаги уй-жойларга нисбатан бир марталик умумдавлат акцияси доирасида туман комиссияларининг қарори билан эгалик ҳуқуқи эътироф этилди ва фуқароларни кўп йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ҳал этилди.

Айтиш жоиздирки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

 

Ёрлиқ

октябр 16, 2018 17:47 Asia/Tashkent
Шарҳ