• Ӯқитувчи  ўқувчини шафқатсизларча калтаклаганликда айбланди

Бу фожиали манзара Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги №29- ўрта мактабида кузатилган. Олтинчи синфда ўқийдиган Билолбек исмли боланинг ота-онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этиб, фарзандини муаллим шафқатсизларча калтаклаганидан шикоят қилган.

Муаллим Билолбекка нисбатан жисмоний куч ишлатишга мажбур бўлганини тан олди. Аммо калтакламаганини айтди.

Олтинчи синф ўқувчиси Билолбекнинг бувиси ҳам набирасини муаллим калтаклагани учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят аризаси билан мурожаат этишганини таъкидлаб ўтди. Бувиси айтдики, Билолбекнинг ота-онаси адолат тантана қилиши учун уни тиббий экспертизадан ўтказишган.

Хулоса тез орада тайёр бўларкан.№29- ўрта мактаб директори Барно Бекмуҳаммедованинг гапига қараганда, Билолбек мактабдаги жуда тарбияси оғир ўқувчилардан бири ҳисобланади. Шу йўл билан директор муаллимни оқлашга ҳаракат қилди. Аммо республика маориф вазирлигидагилар директорнинг бу гапларига қўшилишмади.

Ёрлиқ

октябр 23, 2018 17:00 Asia/Tashkent
Шарҳ