• Сирдарё
    Сирдарё

Юзига ниқоб таққан тўрт киши орасида коллеж ўқувчиси ҳам бўлгани айтилади.

Дарё сайтига кўра, 7 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи I.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи Ж.Б., коллеж 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланганлар У.М. ва I.М.юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирди.

Унинг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида I.Ю.нинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олди. Яна бир нафари — Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган эди. Кўрилган тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинди.

I.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ

ноябр 10, 2018 18:32 Asia/Tashkent
Шарҳ