• 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида катта имтиёзлар даври бўлади
    2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида катта имтиёзлар даври бўлади

Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини (ставкаси 8%) бекор қилинади.

«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар» мавзуидаги кўрсатувда 2019 йил 1 январидан жорий этилаётган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиблари давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишга, солиқ қонунчилигини соддалаштиришга қаратилгани таъкидланди, деб ёзади Spot Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Таъкидланишича, 2019 йил 1 январидан солиқ ислоҳотлари концепциясига мувофиқ, жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишни такомиллаштириш мақсадида барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12% миқдорида жорий этилмоқда.

«Илгари, аҳоли даромадлари тўрт поғонали шкала билан солиққа тортилар эди. Бу тадбир «конверт» асосида иш ҳақи тўлашдан воз кечиш орқали, тадбиркорлик субъектларининг ходимлар сони ва иш ҳақи фондини қонунийлаштирилишини рағбатлантирса, иккинчи томондан иқтисодиётда жамғариш улушини кўпайтиради», дейилади хабарда.

Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига солиқ юкини камайтиришнинг яна бир тадбирларидан бири, бу — ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг 25%дан 12%гача камайтирилиши бўлди, бунда бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50%дан юқори ташкилотлар учун татбиқ қилинмайди. Натижада солиқ тўловчилар ихтиёрида қоладиган маблағлар 2,9 трлн. сўмни ташкил қилади.

Фойда солиғи тўловчиларга солиқ юкини камайтириш, инвестициялар миқдорини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

тижорат банклари учун фойда солиғи ставкаси 22% дан 20% гача;

корхона ва ташкилотлар учун — 14% дан 12% гача;

дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун — 10% дан 5% гача камайтирилади.

Бу эса солиқ тўловчилар ихтиёрида 582 млрд. сўм қолдириш имконини беради.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган режимидаги солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини 5%дан 2%гача пасайтирилмоқда.

 

Ёрлиқ

ноябр 12, 2018 20:32 Asia/Tashkent
Шарҳ