• Тошкентда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди (фото)

Мазкур фотожамланмада Глобал тадбиркорлик ҳафталигининг очилиш маросимидан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

13 ноябрь куни «Ёшлар ижодиёти» саройида Глобал тадбиркорлик ҳафталигининг очилиш маросими ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Глобал тадбиркорлик тармоғи вице-президенти Буке Чухадар, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва давлат ҳокимияти органларининг бошқа масъул вакиллари кириш сўзлари билан иштирок этди.

Ёрлиқ

ноябр 13, 2018 19:53 Asia/Tashkent
Шарҳ