• Ўзбекистонлик Равшан Ҳайдаров
    Ўзбекистонлик Равшан Ҳайдаров

Осиё футбол конфедерацияси томонидан эълон қилинган 2018 йилнинг энг яхши мураббийлари орасида Ўзбекистон U23 терма жамоаси билан Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Равшан Ҳайдаров номи ҳам бор.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик мураббий нуфузли соврин учун курашда Ироқнинг «Эйр Форс» клуби бош мураббийи Босим Ҳамдан ва Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби устози Го Оива рақиблик қилади. «Эйр Форс» 2018 йилги ОФК кубогида ғолиб чиққан, «Кашима Антлерс» эса Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

пайтгача ўзбекистонлик икки мутахассис қитъада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган – Маҳмуд Раҳимов (Ўзбекистон терма жамоаси, 1999 йил) ва Рауф Инилеев (Ўзбекистон терма жамоаси, 2007 йил).

Ёрлиқ

ноябр 19, 2018 18:00 Asia/Tashkent
Шарҳ