• АҚШ Конгресси
    АҚШ Конгресси

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда томонлар икки томонлама муносабатларнинг ривожланишини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Бироз олдин АҚШ парламентида “Ўзбекистон бўйича кокус” ташкил қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.  Бугун ушбу "кокус”нинг ҳамраислари Трент Келли ва Виценте Гонсализ делегация раҳбарлари сифатида Ўзбекистонга келишди. Делегация таркибидан шунингдек Вакиллар палатаси муҳим қўмиталарининг республикачи ва демократ аъзолари ўрин олган.

Кокус – бу партия аъзоларининг йиғилиши. Ўзбекистон-Америка муносатлари тарихидаги илк бор “Ўзбекистон бўйлаб кокус” жорий йилнинг август ойида вакиллар партиясида қайд қилинган эди. Йилига икки марта мажлис ўтказиш режалаштирилмоқда. Биринчи учрашув 2019 йил январь ойи бошида бўлиб ўтади.

“Учрашувда ўзбекистонлик ва америкалик парламентарийлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги изчил ривожланаётган ҳамкорликнинг ижобий жараёнларни қонуний мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ

ноябр 19, 2018 18:54 Asia/Tashkent
Шарҳ