декабр 09, 2018 16:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар 2019 йилдан пенсияни тўла миқдорда олади
    Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар 2019 йилдан пенсияни тўла миқдорда олади

Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ ҳажмда берилади.

Бу ҳақда Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Президентнинг қайд этишича, «Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти» энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади.

Унинг қўшимча қилишича, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари (8 декабрь ҳолатига кўра — 1 621 840 сўм)дан 10 баробари (2 027 300 сўм)га оширилади.

«Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя моделини реал талаблар асосида умумеътироф этилган халқаро стандартлар даражасига кўтариш зарур», — деди Президент ўз чиқиши давомида.

«Газета.uz»нинг қайд этишича, ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ ҳажмда тўлашни назарда тутувчи ҳужжатларнинг лойиҳалари 2018 йил давомида бир неча борэълон қилинди, бироқ уларнинг қабул қилингани ҳақида хабар берилмади. Ҳозирда, айрим категориялардаги пенсионерларни ҳисобга олмаса, аксарият ишлаётган пенсионерлар пенсияни 50 фоиз миқдорда олади.

Ёрлиқ

Шарҳ