декабр 13, 2018 11:53 Asia/Tashkent
  • Андижонда 5 нафар фуқаро қуролларини ўз ихтиёри билан топширишди

Андижон вилоятида олиб борилган тушунтириш ишлари самараси туфайли шу кунгача 5 нафар фуқаро ўз ихтиёри билан ноқонуний сақлаб келинаётган қуролларини топширишди.

Дарё сайтига кўра, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи Баҳромжон Мамадалиев эски уйининг пол қисмини бузаётиб, темир сандиқда бўлган, марҳум отаси Турсунали Мамадалиевга тегишли 1 дона ИЖ русумли ов милтиғини топиб олган.

Бироқ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддасининг 3-қисмида «Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади», дейилганлигини ҳам яхши эслади.

Буни англаб етган Баҳромжон шу заҳоти туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

«Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан мавзуга доир профилактик тадбирлар йил давомида ўтказиб келинмоқда. Олиб борилган тушунтириш ишлари самараси туфайли шу кунгача 5 нафар фуқаро ўз ихтиёри билан ноқонуний сақлаб келинаётган қуролларни топширди», — дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Санжарбек Солижонов.

Ёрлиқ

Шарҳ