декабр 16, 2018 15:21 Asia/Tashkent
  • Путин Трамп билан музокара ўтказиш учун тайёр
    Путин Трамп билан музокара ўтказиш учун тайёр

Кремл матбуот котиби Россия президентининг АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокара ўтказиш учун тайёр эканлигини маълум қилди 

Итар ТАСнинг хабар қилишича, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокара ўтказиш учун тайёр эканлигини маълум қилди. 

Агарда томонлар ўзаро келиша олишса, Австрия Россия ва АҚШ ўртасидаги учрашувни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Австрия ТИВнинг Россия масалалари бўйича махсус вакили Маргот Клестиль-Лёффлер маълум қилди.

"Бизда бундай учрашувлар ўтказиш бўйича катта тажриба бор, агарда томонлар келиша олишса, биз бундай учрашув учун майдон тақдим этишга тайёрмиз", деди у.

Владимир Путин ва Дональд Трампнинг тўлиқ шаклдаги учрашуви 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтганди. 

Ноябрь ойида Россия ва АҚШ президентлари G20 саммити доирасида Буэнос-Айресда учрашиши кутилганди, аммо Трамп бу учрашувдан воз кечди.

Ёрлиқ

Шарҳ