декабр 16, 2018 15:26 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади
    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь - Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни билан Президент Нурсултон Назарбоевни табриклади.

Қозоғистонда Мустақиллик куни — ягона миллий байрам ҳисобланади. Байрам 16—17 декабрь кунлари нишонланади. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1991 йилнинг 16 декабрида «Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида»ги конституциявий қонунга имзо чеккан эди.

Нурсултон Назарбоев ўша йили 1 декабрда ўтказилган умумхалқ сайловларида президент этиб сайланган ва 10 декабрда мамлакатга Қозоғистон Республикаси номи берилиши ҳақидаги қонунни имзолаганди. 

Ёрлиқ

Шарҳ