декабр 16, 2018 16:47 Asia/Tashkent
  • Андижонда ака ўз укасини пичоқлади

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида ака-уканинг жанжали пичоқбозлик билан тугагани айтилади.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, воқеа Олтинкўл туманида юз берган. Олтинкўл саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ф.А. уйда мактабда юқори синфда ўқийдиган укаси А.А. билан жанжаллашган.

Жанжал давомида ака укасига қарата пичоқ отган — пичоқ уканинг чап курак қисмига теккан. «Натижада А.А. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ф.А. ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Қўшимча қилишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ