декабр 16, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Фарғонада гўдак ис газидан вафот этди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида гўдакнинг кўмир исидан заҳарланиб вафот этгани айтилади.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 15 декабрга ўтар кечаси Янгиобод МФЙда яшовчи, уй бекаси, М.Х. уйида иситиш печига кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида бирга яшаган 2017 йилда туғилган қизи, кўмир исидан заҳарланиб вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ