феврал 17, 2019 16:44 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг ўғли нимадан хавотирланяпти?
    Гулнора Каримованинг ўғли нимадан хавотирланяпти?

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг набираси, айни пайтда Лондонда истиқомат қилаётган Ислом Каримов ўзининг Instagram'даги саҳифасида Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, унга илтимоснома йўллагани ҳақидаги хабарлар ОАВда тез тарқалди. 

«Тушунарсиз сабабларга кўра, онамга инсонга хос бўлмаган босим бўляпти ва унинг олдига шифокорлар қўйилмаяпти»,  – деган кичик Каримов.

Бош прокуратура матбуот котиби эса Гулнора Каримовага нисбатан босим мавжуд эмаслигини билдирди. Кичик Каримовни нима ташвишда «шовқин» кўтарди? Бу ҳолатни яхши англаш учун воқеалар кетма-кетлигига бирров назар ташлаш лозим. 

Кичик Каримов Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримованинг ўғли Ислом 2018 йил бошида Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрагани маълум бўлди.  

«Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди», — деб таъкидлаганди кичик Каримов Би-би-си мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, Гулнора Каримова ўғли Британияда таълим олаётган пайтидаёқ унинг яшаши учун маблағ қолдириб кетган. 

«Шу пулга яшашим кўзда тутилган. Ҳа, менда онамнинг фавқулодда ҳолатлар учун сақлаб қўйилган пуллари бор», — деб айтганди у.

Бу пайт оралиғида Гулноранинг саломатлиги ҳақида хабарларни айнан Ислом Каримов тарқатиши, шу билан бирга Имон Каримованинг жим туриши, адвокатнинг Манжанинг тинимсиз суд ҳукмидан норози бўлиб, ишни чўзиб келаётгани асл вазиятни юзага чиқаради.

Ёрлиқ

Шарҳ