феврал 23, 2019 10:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик адашган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Туркиядан қайтарилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида истиқомат қилувчи Алмурод Тўраев 2 ўғил, 2 қизни тарбиялаб, турмуш ўртоғи билан тинч-тотув, бахтли ҳаёт кечириб келаётган эди. Бироқ ўғилларининг ноқобил чиқиши унинг бошини эгди

1974 йилда ҳамда 1987 йилда туғилган ака-ука Илҳом ва Эркин Тўраевлар 2011 йилда Россияга ишлаш учун боради. Афсуски, улар у ерда «Ўзбекистон ислом ҳаракати» халқаро террорчи ташкилоти сафига қўшилиб қолади ва одамларни ёллаш билан шуғуллана бошлайди. Шу орада Илҳом Тўраев турмуш ўртоғи ва фарзандларини ҳам ёлғон ваъдалар билан ўз ёнига чақириб олади. Аммо, Илҳомнинг қинғир ҳаракатлари узоққа чўзилмади. Тез орада у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Илҳом Тўраев қўлга олинган вақтда унинг укаси Эркин Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўним топиб, Покистон, Афғонистон ва Сурия давлатларидаги «Ўзбекистон ислом ҳаракати» ва «Имом ал-Бухорий катибаси» халқаро террорчи ташкилотлар сафига янги аъзоларни ёллаш ва жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келарди. Шундан сўнг Эркин 2013 йил акасининг турмуш ўртоғи ва фарзандларини Россиядан Туркияга чақириб олади ва уларни ҳам ўзларининг сафига қўшади.

2019 йил Алмурод Тўраев учун хайрли бошланди. Сабаби, тўнғич фарзанди Илҳом Тўраевнинг турмуш ўртоғи ва 3 нафар вояга етмаган фарзанди Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди.

Ёрлиқ

Шарҳ