март 26, 2019 11:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва БАА 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришди

Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди.

Президент матбуот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди. 

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Умуман, ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот чоғида сиёсат, инвестиция, хавфсизлик соҳалари юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма йўналишида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, фан-технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди. 

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Ёрлиқ

Шарҳ