сентябр 10, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • Ана холоос!  Доллар ишлаб топган бўлсанг – сўм оласан: қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз ҳисоб варақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб  олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ