Пайшанба куни, МАГАТЭдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим вакили сионистик режим ядровий қуролларини халқаро хавфсизлиги ва тинчлиги учун жиддий таҳдид эканлигини таъкидлади.

Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси, сионистик режимнинг ядровий қуролларини халқаро ва жаҳон хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканлигини таъкидлаб, МАГАТЭ томонидан бу режимнинг ядровий дастурларини жиддий тарзда текширилиши ва назорат этилишини сўради.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун  МАГАТЭ агентлигидаги Эроннинг доим намояндаси Ризо Нажафий бу агентлгикнинг бошқарувчилар кенгаши  квартал йиғилишининг сўнгги кунида,  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар томонидан сионистик режимнинг ядровий қуроллари ва дастурларини қаттиқ қораланганлигига ишора қилар экан,  Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан ҳам бу режимининг ядровий дастурларини қаттиқ назорат остига олиниши ва текширилишини таклиф қилди.

Нажафий ўз сўзларида  Халқаро ҳамжамиятни МАГАТЭ томонидан қабул этилган резолюциялар ва ЭНПИТИ битими конференциялари қолабида сионистик режимни ЭНПИТИ- ядровий қуролларни ишлаб чиқарилиши ва кўпайтирилишини тақиқлайдиган битимга қўшилиши  ва унинг ядровий фаолиятлари ҳам МАГАТЭ назоратига ўтишини талаб қилаётганлигига тўхталиб,  афсус билан айтганда  сионистик режим ўтган йиллар ичида  халқаро ҳамжамиятнинг барча таклифлари ва талабларини кўрмаганга олиши ҳамда айрим Ғарб давлатларининг  ҳимоятларидан фойдаланиши билан халқаро қонун- қоидаларни бузиб, ҳарбий мақсадга қаратилган ядрвоий даструларини илгаригидек кенгайтирмоқда деб аниқлик киритди.

Миср, Иордания ва Араб амирликлари  ҳам  айрим Ғарб давлатлари томонидан сионистик режимнинг ядровий қуролларини ҳимоя қилинаётганлигини қаттиқ қоралаб,  ҳеч қандай шарт қўймасдан сионистик режимни ЭНПИТИ битимига қўшилиши ва ушбу режим ядровий омборлари ва таъсисотларини МАГАТЭ назоратига ўтишини таъкидлалар.

 Ўрта Шарқда ядровий қуролга эга бўлган ягона режим ҳам сионистик режимидир. Ушбу босқинчи режим ҳардоим  оммавий қирғин қуролларни тақиқлашга тегишли барча келишувларни имзолашдан воз кечиб,  бу заминдаги фаолиятлари хусусида ноаниқ бир сиёсат олиб бормоқда. Сионистик режим ишғол этилган Фаластин сарзаминларида ядровий қуролларни ишлаб чиқариши,  ядровий омборлар ва таъсисотларни йўлга қўйиши ҳамда химиявий қуролларни кўпайтириши билан  Ўрта Шарқ минтақасини оммавий қирғин қурол -ярқлар омборига айлантирмоқда. Бу эс шундай бир шароитдадирки,  сионистик режим  Ғарб давлатларининг кенг қамровли ҳимоятларига таяниб,  зўравонлик ва ваҳшиёна сиёсатларини давом эттириб,  шу восита билан ядровий қурол- яроқларини янада кўпайтиришни мақсад қилган.

 Турли ҳисоботлар ва хабарлар асосида бу режим эндиликда  300 -дан ортиқ ядровий каллакчага эгадир. Бу режим томонидан ядровий фаолиятларини давом эттирилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Сионистик режими илгаригидек  МАГАТЭ экспертларига ўз ядровий таъсисотларини текширишларига ижозат бермаётир.

 Сионистик режими, АҚШ ҳамда ядровий қуролга эга бошқа зўраовн қудратларни  ядровий қуролни кўпайтиришга ҳаракат қилишлари дарвоқи  халқаро миқёсида ядровий қуролсизлантиришга оид барча битимларни ошкора тарзда бузишдан ўзга нарса эмас.

 Ушбу битимлар ядровий қуролга эга барча давлатлардан  шаффофлик билан амал қилиш, ядровий қурол ишлаб чиқаришга юз келтирмаслик ҳамда мавжуд бўлган ядровий таъсисотларни халқаро назоратига топширишга асосланган ўз ваъдалари ва мажбуриятлари доирасида  амал қилишларини талаб этади.

Ҳолбуки сионистик режим, АҚШ ва бошқа айрим зўравон қудратлар  ядровий қурол -яроқни ишлаб чиқаришни янада оширишга ҳаракат қилиб келишмоқда.

 Сионистик режимнинг хавф- хатари фақат ядровий қурол- яроқлар ҳамда ядровий калакларни кўпайтириши билан чекланиб қолмайди, балки  ядровий радиациялари кўп минтақаларига жиддий зарарини етказган бу режимнинг атом электр- станцияларининг фаолиятлари бутун минтақа учун жуда хавфли ва ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқармоқда.

 Инсониятга қарши ва ёвуз бир режим бўлган сионистик режим хатаридан бутун жаҳонни нажот  бериш муаммоси халқаро миқёсидаги энг муҳим мавзулардан ҳисобланади. Халқаро ҳамжамият ҳам  бу заминда жиддий масъулиятга эгадир. Бу мавзуга оммавий афкор ҳам такрор- таркор таъкидлаган.

Аммо Халқаро ҳамжамият Ғарб давлатларининг дахолатлари ва сионистик режимни ҳимоя қилишлари туфайли,  ушбу босқинчи режимга қарши жиддий қарор чиқариш ва лозим чора тадбирлар кўриб чиқа олмаётир.

Шундай бир вазиятда,  Халқаро ҳамжамият, жумладан Эрон ва араб давлатларининг аксарияти  МАГАТЭ дан  Ғарб давлатлари сиёсатлари таъсири остига қолмаслиги ҳамда  бутун жаҳон хавфсизлигига таҳдид соладиган  сиоинстик режимнинг ядровицй таъсисотларини жиддий тарзда текшириш мавзусини иш дастурида жой беришини истайдилар. МАГАТЭ шу восита билан  сионистик режимнинг ядровий таҳдидларига дучор бўлган халқаро хавфизлиги ва тинчлигини  сақлаши мумкин бўлади.

март 11, 2017 12:12 Asia/Tashkent
Шарҳ