• Кобул давлати Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Эронга боғлайдиган темир йўлига қўшилиши учун ҳамкорлик қилади
    Кобул давлати Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Эронга боғлайдиган темир йўлига қўшилиши учун ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Афғонистон республикалари президентларининг икки томонлама учрашувларида икки давлат ҳам тижорат, транзит, темир йўл ва ушбу темир йўлнинг Марказий Осиё мамлакатларининг Форс кўрфазига чиқишлари учун Эрон темир йўлига боғланишида ҳамкорлик қилишини маълум қилди

Афғонистон президенти матбуот котибига кўра, Кобул давлати Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Эронга боғлайдиган темир йўлига қўшилиши учун ҳамкорлик қилади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти матбуот котиби Шоҳ Ҳусайн Муртазо кеча сешанба куни Кобулда ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Исломий ҳамкорлик ташкилотининг саммити доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон республикалари президентларининг икки томонлама учрашувларида икки давлат ҳам тижорат, транзит, темир йўл ва ушбу темир йўлнинг Марказий Осиё мамлакатларининг Форс кўрфазига чиқишлари учун Эрон темир йўлига боғланишида ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

Шунингдек, Ҳусайн Муртазо Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувга ишора қилиб шундай айтдики, Афғонистон президенти Кобул ва Исломобод ўртасидаги мавжуд ихтилофларни ҳал этиш учун Туркиянинг воситачилик қилиши ҳақидаги таклифини ижобий қабул қилди.   

сентябр 13, 2017 17:37 Asia/Tashkent
Шарҳ