• Амано: Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги ядровий ҳамкорлик ҳақидаги сўзлар фақат миш-миш холос
    Амано: Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги ядровий ҳамкорлик ҳақидаги сўзлар фақат миш-миш холос

Теҳрон ва Шимолий Кореянинг ядровий ҳамкорлиги асоссиз бўлиб, мазкур Халқаро агентлик ушбу исботланмаган овозаларга муносабат билдирмайди 

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош директорига кўра, Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги ядровий ҳамкорлик ҳақидаги сўзлар фақат миш-миш холос.

Американинг Валастрит Журнал рўзномасининг ёзишича, Атом энерегетикаси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкио Амано америкалик расмийларнинг Эрон ва Шимолий Кореянинг ядровий ҳамкорлиги ҳақидаги тарқатаётган миш-мишларига ишора қилиб шундай таъкидладики, Теҳрон ва Шимолий Кореянинг ядровий ҳамкорлиги асоссиз бўлиб, мазкур Халқаро агентлик ушбу исботланмаган овозаларга муносабат билдирмайди. 

Америка конгресси 2016 йилнинг феврал ойида нашр этган ҳисоботида Эрон ва шимолий Корея ўртасида ядровий ҳамкорликлар бўйича тижорат олиб борилиши таъкидланган. 

Демократияни ҳимоя қилиш жамғармаси номи билан аталадиган ташкилотларга боғлиқ бўлган айрим шахслар ва АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Жон Болтон сингари кишилар, Эрон ва Шимолий Корея ўртасида ядровий ҳамкорлик борлиги ҳақида миш-мишлар тарқатишга уринишмоқда. 

сентябр 20, 2017 18:42 Asia/Tashkent
Шарҳ