• АҚШ доллари Россиянинг ташқи савдо айланмасидаги муомаласи тақиқланди
    АҚШ доллари Россиянинг ташқи савдо айланмасидаги муомаласи тақиқланди

Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига асосан мамлакат портларида савдо-сотиқ ишлари фақат Россия рубли билан амалга ошади

Россия президенти АҚШ долларини Россиянинг ташқи савдо айланмасидаги муомаласини тақиқлаб қўйди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига асосан мамлакат портларида савдо-сотиқ ишлари фақат Россия рубли билан амалга ошади. Шунингдек, ҳозиргача мамлакатнинг ташқи савдо айланмасидаги пул муомаласининг асосий қисми АҚШ доллари билан ташкил этилар эди, бундан кейин ушбу вазиятга чек қўйилади ва АҚШ долларида муомала қилиш тақиқланади. 

Владимир Путиннинг мамлакат портларида олди берди ва савдо муомаласи Россия рублида амалга оширилиши ҳақидаги Фармони Оқ уйнинг матбуот идораси сайтида нашр этилди.

Ушбу Фармонга асосан, 2018 йилнинг январ ойидан ушбу фармонда белгиланган вазифалар ижро этила бошланади.   

сентябр 20, 2017 19:08 Asia/Tashkent
Шарҳ