октябр 21, 2017 15:48 Asia/Tashkent

Афғонистоннинг тинчлик бўйича олий кенгаши раиси фақат Толибон гуруҳини Афғонистон давлати билан яшашишга даъват этамиз, аммо ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашни давом эттирамиз деб айтди.

Афғонистоннинг тинчлик бўйича олий кенгаши раиси  Муҳаммадкарим Халилий ўз сўзларида  бу мамлакатда урушни тўхтатиш ва якунлаш учун миллий бирлик ва умумий бир нуқтаи назарни вужудга келиш лозимлигига тўхталиб, афғонистонликлар урушдан чарчашган деб қўшимча қилди.

У шунингдек Афғонистон халқи 4 даҳа давом этаётган ушбу урушдан кейин мамлакатда тинчлик ва хавфсизликка эришиш ҳуқуқига эгалар деб таъкидлади.

Афғонистоннинг тинчлик бўйича олий кенгаши раиси  мақсадларга эриша олишнинг йўли уруш эмас, чунки  уруш йўли билан Афғонистон давлати ҳам Толибон гуруҳи ҳам зарар кўради ва ўз мақсадларини амалга ошира олмайди деб аниқлик киритди.

Халилий сўзлаган нутқида  Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик таъминланганида мамлакатдаги турли этник гуруҳлари ўз ҳуқуқи ва имтиёзларига эриша олишади деб изоҳлади.

У сўзлари давоимда деди:  Афғонистондаги миллий бирлик ҳукуматининг раҳбарлари  ҳам  барча қавм элатлар томонидан Кобул давлатини қабул қилилиниши учун лозим ислоҳотлар ва ўзгартиришларни ўтказишлари керак.

Афғонистоннинг тинчлик бўйича  олий кенгаши раисининг сўзлари эса Кобул давлатининг асл стратегияси  Толибон гуруҳи билан ярашиш ҳамда тинчлик музокараларни ўтказишга қаратилганлигини  ва уни ўз иш дастурида жой берганлигидан далолат бермоқда.

 Шу ҳафта ичида тинчлик музокараларнинг бир неча ой давомидаги келишувлардан кейин Уммон пойтахти Масқат шаҳрида  Кобул,Пекин, Исломобод ва Вашингтон давлатларининг Афғонистон тинчлиги бўйича 4 томонлама йиғилишининг 6 чи босқичини ўтказилгании Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларнинг муқаддамасини яратиб бериш учун минтақа ва халқаро  миқёсидаги потенсиал ва имкониятларидан фойдаланиш воситаси билан  тинчлик ва барқарорликни таъминлаш хусусидаги Кобул давлатининг саъй -ҳаракатларини бошланиши бўлиши ҳам мумкин.

 Шунингдек  Исломобод давлати ҳам бу заминда таъсирчан рол ўйнашини имкони бор.

 Покистон давлати  Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини қайта тиклаш учун Масқат йиғилишида айрим мажбуриятларни қабул қилган бўлсада, аммо  бу мамлакат ташқи ишлар вазирлиги нотиғи  ушбу мажбуриятларга ишора қилмасдан  Исломобод ўз мажбуриятларини амалга оширмагунича 4 томонлама йиғилишнинг кейинги босқичи ҳам ўтказилмайди деб айтди.

Масқатда бу йиғилишнинг навбатдаги босқичини ўтказганидан кейин,  Афғонистонда барқарорлик ва тинчлик жараёни хусусида Покистон давлатининг ҳатти ҳаракатини ўзгартириши ва Толибон билан тинчлик музокараларини қайта тиклашга нисбатан  Кобул давлати янги умидлар билан қарамоқда.

Кобулд давлатининг умидлари шу ҳолдадикрки,  ўтган бир ҳафта ичида  Афғонистонда кўп терактлар ва ҳужумлар амалга оширилди ва унинг оқибатида юзлаб инсонлар қурбон бўлди.

 Айни шу нотинчликлар ва ҳужумларни ОАВ  ва сиёсий доиралар турлича баҳолашмоқда. ОАВнинг хабар қилишича, бу портлаш ва ҳужумлар  Кобул давлатини тинчлик ва барқарорликни қайта тиклаш  жиҳатидаги саъй ҳаракатларига нисбатан Толибон гуруҳининг салбий жавобидир.

-*-*

Афғонистоннинг сиёсий масалалар бўйича таҳлилчиси Башир Ҳотиф  Толибон гуруҳининг ҳужумларига ишора қилиб, деди:  бу гуруҳ ўзини музокараларнинг бошқа бир томони сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Толибон гуруҳи ушбу ҳужумлар билан  мамлакатнинг турли минтақаларидаги фаолиятига барча давлатлар ҳам таъсир ўтказа олмайди деб иддао қилмоқчи

 Албатта Афғонистондаги барча нотинчликларда бу мамлакат фуқаролари ва масъуллари Покистонни айблаб келишмоқда Масқатда ўтказилган йиғилишдан кейин ҳам бундай ҳодисалар ва ҳужумларни тез тез юз бераёганида  Покистон давлати айбланмоқда.

Афғонистоннинг тинчлик бўйича олий кенгаши раиси муовини ва сиёсий таҳлилчи Ҳожи Динмуҳаммад ҳам  Масқатда ўткзилган 4 томонлама йиғилишдан сўнг бундай қонли ҳужумлар ва портлашларни юз бериши  Покистон давлатига ишониб бўлмайдигани  ва бу мамлакат  Толибон билан Кобул давлатининг ярашуви жараёнида сидқидилдан ҳамкорлик қилмаётганлигидан гувоҳлик бермоқда деб хулоса чиқармоқда.

Шунингдек кеча Афғонистоннинг турли қисмидаги масжидларда содир этилган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишигача кўпайди, 55 киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий 1TV телеканали хабар бермоқда.

Аввалроқ Кобулда амалга оширилган терактда 30 киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани, Гур вилоятидаги портлашда эса 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яралангани маълум қилинганди.

Биринчи терактда худкуш ўзини Кобул ғарбида жойлашган имом Замон масжидида портлатган. Гувоҳларнинг сўзлашича, портлашдан кейин отишма кечган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар бор. ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Кейинроқ яна бир худкуш Гурдаги масжидда ўзини портлатган.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ